Германия 4-дивизиони баҳслари шундай ўтади (фото)

Германияда нуфузи жиҳатидан 4-ўринда турувчи – Регионаллигаларда бири бўлган Бавария Регионаллигасида мухлислар ташрифи борасида янги рекорд ўрнатилди.

“Аугсбург II” – “Мюнхен-1860” ўйинини 21 219 нафар мухлис стадиондан туриб кузатди.

Қайд этиш жоиз, “Мюнхен-1860” жамоаси ўтган мавсум якунларига кўра, иккинчи Бундеслигани тарк этгани боис, бу мавсум учинчи Бундеслигада ўйнаши лозим эди.

Бироқ молиявий танглик сабаб, мазкур жамоа регионаллигада ўйнамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)