Германия билан жаҳон чемпионатини ютган мураббий Англия терма жамоасини бошқариши мумкин!
Хабарингиз бор, яқинда Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Европа чемпионати финалидаги мағлубиятдан сўнг ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этган эди. Шундан сўнг Англия футбол федерацияси терма жамоага янги бош мураббий қидирмоқда.
"The Sun" нашрининг ёзишича, Германия терма жамоасининг собиқ устози Йоахим Лёв "уч ранглилар"ни бошқари мумкин. 64 ёшли мутахассис ҳозирда ишсиз ва музокара ўтказишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Лёв 2006 йилдан 2021 йилгача Германия термасини бошқариб, 2014 йилда Бразилия майдонларида бўлиб ўтган мундиалда чемпионликни қўлга қиритган.
Фикрлар