Германия бир амаллаб дурангни ушлаб қолди

УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига 2-туридан ўрин олган Швейцария - Германия учрашув ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Шу тариқа, 2 та тур якунига кўра, Германия 2 ва Швейцария 1 очко тўплаган ҳолда гуруҳнинг 3- ва 4-ўринларида бормоқда.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Юлиан Дракслер огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Аканжи жаримадан берган зарба жонли деворга тегди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Керер Варгасни жарима майдони чизиғи ёнида тўхтатди. Жуда хавфли жарима зарбаси.

  • 86'

    Варгас тўпга ярим рабона усулида зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

  • 85'

    Жаканинг жаримадан йўллаган зарбаси Ленога анчагина қийинчилик туғдирди.

  • 83'

    Швейцария ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.

  • 80'

    Элведи жарима майдони ичидан зарба беришда адашди.

  • 78'

    Сане ўрнига Жан майдонга тушди.

  • 73'

    Варгас жароҳатланган Эмболо ўрнига майдонга тушди.

  • 71'

    Эмболо жароҳат олган кўринади.

  • 67'

    Эмболо кераксиз вазиятда тўпни шерикларига оширишни мақсад қилди. Тўп йўқотилди. Голли ҳужум барбод бўлди.

  • 66'

    Қанотда Брандт яхши очилди. Аммо унинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди.

  • 64'

    Родригез ўрнига Цубер майдонга тушди.

  • 64'

    Сеферович жарима майдони марказида тўпни ўзига бўйсундира олмади. Вазият йўққа чиқди.

  • 62'

    Зюле ўрнига Та майдонга туширилди.

  • 60'

    Рюдигер кутилмаганда олис масофадан зарба берди. Соммер ушбу тўпни ушлаб олди.

  • 57'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эмболо чап қанотда ажойиб ҳаракат қилиб, Видмерга тўпни узатди. Зарба Лено учун қайтариб бўлмас эди.

  • 52'

    Гинтер узатган тўпни Дракслер дарвозага йўллади. Элведи тўп йўлига оёқ қўйишга улгурди.

  • 51'

    Кросснинг ажойиб узатмасини Аканжи қайтаришга эришди.

  • 49'

    Штеффен огоҳлантирилди.

  • 47'

    Қанотдан узатилган тўп Вернергача етиб келмаслиги ҳимоячилар томонидан таъминланди.

  • 47'

    Сане ўрнига Брандт ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшиб берилмади. Танаффус.

  • 44'

    Жака томонидан берилган кучли зарбани Лено қайтарди. Супер сейв.

  • 42'

    Сеферович ажойиб тарзда очилиб борди, бироқ зарбада адашди. Дарвоза устуни Лено бахтига тўпни қайтарди.

  • 38'

    Вернер Госенснинг узатмасини голга айлантира олмади. Аммо Тимо чиройли ўйнади.

  • 36'

    Сеферовичнинг узоқ масофадан берган зарбасининг йўналиши ҳимоячилар томонидан ўзгартирилди.

  • 31'

    Соммердан дабл сейв. 100 фоизлик голлар дарвозабон томонидан қайтарилди.

  • 28'

    Соунинг ажойиб узатмасини Сеферович дарвозага жойлаб қўя олмади. Тўпни қайта қабул қилган Соунинг зарбаси эса ноаниқ бўлди. Офсайд ҳам бор.

  • 26'

    Ленодан яна бир супер сейв. Швейццария футболчиси ўткир бурчакдан бўлса-да, хавфли зарба йўллади.

  • 24'

    Видмер бош билан Лено дарвозасига тўпни йўллади. Дарвозабон тўпни осонликча ушлаб олди.

  • 21'

    Швейцария футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 18'

    Бурчакдан узатилган тўпга Рюдигер томонидан берилган зарбаа ноаниқ чиқди.

  • 17'

    Соу сал бўлмаса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяр эди.

  • 14'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гюндоган жарима майдони ташқарисидан тўпни айлантириб дарвозага жойлаб қўйди.

  • 12'

    Лено ўз вақтида тўпга чиқиш орқали швейцарларнинг ҳужумини қайтаришга эришди.

  • 10'

    Немислар томонидан жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 6'

    Сане жарима майдони ичида яхши ҳаракат қилиб, зарба йўллади. Соммер ўз ўрнида.

  • 5'

    Германия ўз ярим майдонида тўп билан кўпроқ муомала қилмоқда.

  • 3'

    Немислар тўп назоратини хотиржам амалга оширишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Мадҳиялар янграмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Миллатлар Лигаси баҳслари давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!