Германия Бундеслигаси. "Бавария" "Бохум"ни "шафқатсизларча" тор-мор келтирди
Бундеслига 3-туридан ўрин олган "Бохум" - "Бавария" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар ўта йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонларда Сане, де Лигт, Коман, Мане (дубль), Гамбоа (автогол) ва Гнабри ўз номини таблога ёздириб қўйди. Майдон эгалари стадионни голсиз тарк этди.
Шу тариқа, "Бавария" очколари сонини 9 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 1-ўринга қайтиб олди. "Бохум" очко тўпламаган ҳолатда жадвалнинг энг қуйи поғонасини банд этган.
Фикрлар