Германия футбол иттифоқи Лёвнинг ўрнини эгаллайдиган мураббий билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади
Бугун “Бавария”дан кетишини расман эълон қилган Ханс-Дитер Флик чиндан ҳам Йоахим Лёвдан сўнг Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин.
Германия футбол иттифоқи Флик билан бу борада музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.
“Ханси Флик DFBда жуда ҳурматга сазовор эканлиги маълум. Биз Флик ва "Бавария" раҳбарлари билан музокаралар олиб бораётганимизни тасдиқлашимиз мумкин”, - дейилади мамлакат футбол иттифоқи хабарида.
Ўтган ой Йоахим Лёв “Евро-2020”дан сўнг Германия терма жамоасидан кетишини эълон қилган эди. У терма Бундестимни 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Фикрлар