Германия футболи афсонасининг соғлиги ёмонлашди
Германиялик футбол афсонаси Франц Беккенбауэрнинг соғлиги жиддий ёмонлашди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар тарқатмоқда.
Беккенбауэрнинг адвокати Швейцария судига берган тиббий маълумотномада мижозининг хотираси билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлгани баён этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Швейцария федерал прокурори Франц Беккенбауэр ва Германия футбол иттифоқининг бир нечта собиқ раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғатган эди. Улар фирибгарлик, пул ювиш, маблағларни ноқонуний ишлатиш ва 2006 йилги мундиал мезбонлигини илгари суришда ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишда айбланмоқда.
Фикрлар