Германия иқтидорли футболчисини Жаҳон чемпионатидан олдин йўқотиши мумкин
Германия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леннарт Карл АҚШга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан жароҳат олди.
Футболчи терма жамоанинг назорат учрашувидан аввалги сўнгги машғулоти вақтида шикастланган. Бош мураббийи Юлиан Нагельсманн машғулотдан кейин вазиятдан хавотирда эканлигини яширмади.
"Вазият яхши кўринмаяпти", — деди немис мутахассиси.
Sky Sport журналисти Керри Хаунинг маълум қилишича, айни пайтда Карлнинг мундиални ўтказиб юбориши эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.
Футболчининг аниқ ташхиси ва тикланиш муддати ҳозирча маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 11 июнь куни АҚШ, Канада ва Мексикада старт олади.

Фикрлар