Германия Испания майдонида ожиз қолди ва жавобсиз 6 та гол ўтказиб юборди. Торресдан хет-трик (видео)

УЕФА Миллатлар лигасининг 6-турида Испания терма жамоаси ўз майдонида Германияни қабул қилди.

“Estadio de La Cartuja”да кечган беллашув тарихий бўлиб қолди. Боиси, шу куни “қизил фурия” “бундестим” дарвозасини жавобсиз 6 марта ишғол қилди. Голларга Альваро Мората (17'), Ферран Торрес (33', 55', 71'), Родриго Эрнандес (38') ва Микель Ойарсабаль (89') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!