Германия кубоги. "Бавария" ўз майдонида кичик камбэк қурбони бўлди ва турнирни тарк этди

  • 5 апрель, 2023, 01:46
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Бавария" - "Фрайбург" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Tecno

Дастлаб, Упамекано 19-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтганидн кейин Хёфлер супер голи билан имкониятларни тенглаштирди. Баҳсга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда ҳакам мюнхенликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жаримадан Хёлер унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

Шу тариқа, "Бавария" Германия кубогидаги юришини чорак финалдан тўхтатди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!