Германия кубоги. "Бавария" "РБ Лейпциг"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Германия Кубоги чорак финалида "Бавария" ўз майдонида "РБ Лейпциг"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Ўйиннинг 4-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Кристоф Баумгартнер гол урди, бироқ офсайд сабабли гол инобатга олинмади.

Ҳисоб 64-дақиқада очилди — Ҳарри Кейн пенальтидан аниқ зарба йўллади. Орадан уч дақиқа ўтиб, қанот ҳужумчиси Луис Диас жамоасининг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа, "Бавария" мусобақанинг ярим финалига чиқди, "РБ Лейпциг' эса турнирни тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!