Германия кубогидаги тарихий голни томоша қилинг (видео)

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жованни Рейна Германия кубоги рекордини янгилади.

Гап шундаки, 17 ёш 82 кунлик бўлган Рейна кеча “Вердер”га (2:3) қарши бўлиб ўтган 1/8 финал беллашувида рақиб дарвозасини ишғол этди ва мусобақа тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди.

Қуйида ушбу голни томоша қилишингиз мумкин: