 
                Германия минимал ҳисобда ғалаба қозонди
ФИФА кунлари доирасида ўтказилаётган Германия ҳамда Чехия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 13-дақиқада Лука Вальдшмидт томонидан киритилди. Ўйиннинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоа вакиллари ҳам хавфли ҳужумлар уюштирганлигига қарамай, учрашувда ҳисоб ўзгармади.
Энди немислар кейинги баҳсни Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Украина терма жамоасига қарши ўтказса, Чехия Исроилни ўз уйида қабул қилади.
- 90+2' Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди. 
- 90+1'Ўйин сўнгида меҳмонлар кўпроқ иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Хавфли вазиятдан дарак йўқ. 
- 90' Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88'Владимир Дариданинг зарбаси яна ҳимоячилардан қайтмоқда. Бугун улар яхши ўйин кўрсатди. 
- 85'Меҳмонлар гол уриш масадида сўнгги дақиқаларни фаол ўткамоқда. 
- 82' Матей Видранинг зарбасини Кевин Трапп катта қийинчилик билан бартараф этди. 
- 79'Алекс Крал йўллаган зарба ноаниқ кетди. 
- 77' Томаш Соучек огоҳлантирилди. 
- 75'Чехлар фаолликни оширди: бу сафар зарба йўллаган Владимир Дариданинг уриниши ҳимоячидан қайтди. 
- 72'Томаш Холешнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 
- 70'Андрис Трейманис Тани қоида бузишга мажбур қилди. Меҳмонларда яна бир яхши имконият. 
- 66'Дауд оширган тўпга жамоадошлари етиб бора олмади. 
- 63'Флориан Нойхаус жамоадошларини тез-тез қулай вазият билан таъминламоқда. Бироз рақиблари уни яхши қўриқлашга ҳаракат қиляпти. 
- 61'Махмуд Дауднинг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтди. 
- 58' Жанлука Вальдшмидт воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 
- 55' Соучекнинг узатмасига шериги бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. 
- 53'Рюдигер рақибига нисбатан қоида бузди. Чехияда яхши стандавт юзага келди. 
- 49'Майдон эгалари иккинчи бўлимни ҳам фаоллик кўрсатиш билан бошламоқда. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 45+2' Танаффус! 
- 45' Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 
- 43'Вальдшмидтнинг зарбасини ҳам дарвозабон яхши ҳаракатлари билан бартараф этди. 
- 38'Филипп Макс томониан узатилган тўпни Павленко узоқлаштирди. 
- 35' Немислар кетма-кет стандарт вазиятлардан наф чиқара олишмаяпти. 
- 32' Амирининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини ҳам дарвозабон қайтарди. 
- 28'Гюндоган қулай позициядан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. 
- 25' Вальдшмитд ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 
- 21' Хофманн ўрнига Надием Амири майдонга тушди. 
- 20' Йонас Хофманнга тиббий ёрдам кўрсатилди. У ўйинни давом эттира олмайди. 
- 17' ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Вальдшмидт жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 
 
- 13' Нойхауснинг зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди. 
- 11'Йонас Хойманнинг зарбаси ҳимоячилардан қайтди. 
- 8'Майдон эгалари ҳужумлар уюштиришдан тўхтамаяпти. Бу сафар Брандт жарима майдонига тўп узатди. Дарвозабон ўз ўрнида. 
- 5'Жамоадоши узатган тўпни Вальдшмидт қабул қила олмади. 
- 3'Немислар тўпни назорат қилишга илк дақиқалардан ҳаракат қилмоқда. 
- 1' Учрашув бошланди! 
- 0'Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради! 



Комментарии