Германия Мундиалда 40 ёшли дарвозабон билан ўйнайди
"Бавария" дарвозобони Мануэль Нойер 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида қатнашадиган бўлди.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман жамоанинг асосий дарвозабони сифатида Мануэл Нойерни танлади. Дарвозабон терма жамоа сафида 124 та ўйин ўтказиб, 118 та гол ўтказиб юборган.
2014 йилда Нойер ва Германия терма жамоаси Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишган.

Фикрлар