Германия Россия ва Беларусни Евро-2024 мусбақасидан четлатишни талаб қилди
Германия Ички ишлар вазирлиги УEФА президенти Александр Чеферин номига Россия ва Беларусь терма жамоаларини 2024-йилги Европа чемпионати саралаш турнирида иштирок этишдан четлаштиришни талаб қилиб, УEФАга мактуб йўллади.Бу ҳақда "Spiegel" нашри хабар бермоқда.
“Нафақат Россия, балки асосий иттифоқчи сифатида Беларусь ҳам барча халқаро футбол мусобақалари ва турнирларидан четлатилиши керак. Барча жиноятчилар спорт билан шуғулланиш, таъсир ўтказиш ёки бошқа йўл билан ўзини намоён қилиш имкониятидан маҳрум бўлиши керак. Футбол ўзининг масъулиятли ролини оқлаши ва инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши бирдамлик позициясини намойиш қилиши керак", - дейилади мактубда.
Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германиядаги 10 та стадионда бўлиб ўтади.
Фикрлар