Германия сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди
"Евро-2024" 3-туридан ўрин олган Швейцария - Германия баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Ндойе 28-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Никлас Фюллькруг 90+2-дақиқада мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, Германия гуруҳни биринчи, Швейцария эса иккинчи ўрин билан якунлади.
- Европа - Европа Чемпионати
- Гуруҳ босқичи
- 90+4'

Учрашув якунланди! Германия сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди
- 90+1'

Гоооооооооооол! Никлас Фюлькург бош билан дарвозани ишғол қилмоқда!
- 90'

ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 88'

Жаканинг узоқдан йўллаган зарбасини Нойер қайтарди!
- 85'

Йўқ! Варгас офсайдда қолган деб топилди
- 83'

Гоооооооооол! Варгас ҳисобни иккитага оширди
- 80'

Видмер Раумни тўхтатиб қолди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди
- 76'

Вирц ва Мусиала ўрнини Фюлькург ҳамда Сане тўлдирди
- 73'
Швейцария термаси жариа зарбасига эга чиқди, Гюндоган қоида бузди.
- 70'
Жаканинг узатмасига Дуа етиб келолмади, Нойер эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади
- 67'

Жака Мусиаланинг оёғига тепди ва сариқ олди
- 65'

Андрих ўрнига Байер туширилди. Ҳужумга яқинроқ ўйинчи қўшилди
- 61'

Та ва Миддельштадт ўрнига Раум ҳамдаШлоттербек туширилди
- 58'

Германия кетма-кет бурчак зарбасини амалга оширмоқда
- 54'
Крооснинг зарбасига аниқлик етишмади
- 50'

Мусиаланинг зарбасини Зоммер қайтарди
- 49'
Таймни номинал мезбонлар фаол бошлади, Эмболо олдинга ўтганди, аммо тўхтатилди
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45+2'

Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус...
- 45'

Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 41'
Кай Хаверцнинг зарбаси ноаниқ
- 38'
Ҳисобни очган швейцарлар тўп назоратини ҳам ўз томонига оғдирди
- 34'
Миддельштадтга нисбатан қоида бузилди
- 31'
Гол муаллифидан яна бир хавфли зарба
- 28'

Гоооооооол! Ндойе шеригининг узатмасини голга айлантирди
- 26'
Миддельштатддан ноаниқ узатма
- 24'

Ндойе қоидани бузди ва сариқ олди
- 21'
Жакага нисбатан қоида бузилди
- 18'

Йўқ! ВАР голни бекор қилди, Мусиала жарима майдончаси ичида қоида бузганди
- 16'

Гооооооооол! Андрих узоқ масофадан зарба йўллаб ҳисобни очди
- 14'
Германия майдон марказида тўпни назорати қилмоқда
- 11'
Мусиаладан ажойиб узатма, аммо Хаверц бу узатмага етиб келолмади
- 8'
Варгаснинг узатмасига аниқлик етишмади
- 5'
Швейцария ҳам фаоллик кўрсатиб олдинга интилди
- 2'

Икл дақиқалардан Германия фаоллик кўрсатди, Мусиаланинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди. Бурчак зарбаси.
- 1'

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлсилари! "Евро-2024" учинчи туридан ўрин олган Швейцария - Германия ўртасидаги ўйин бошланди



Фикрлар