Германия терма жамоаси Европа рекордини ўрнатди

Германия Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Беларусь (4:0) термаси устидан қозонилган ғалабадан кейин, Евро-2020 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шу билан, немислар тарихда 13-бор Европа чемпионатида иштирок этадиган бўлишди ва бу рекорд ҳисобланади. Шу қаторда, Германия 1972 йилдан буён Европа чемпионатида мунтазам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, немислар 3 бор Европа чемпионлиги (1972, 1980, 1996) ни қўлга киритишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!