Германия терма жамоаси футболчини Англия грандлари кутяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча қишки трансфер ойнасида Англиянинг етакчи клубларидан бирига йўл олиши мумкин.

TeamTalk тарқатган маълумотларга кўра, 26 ёшли немис футболчисига «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, ҳар икки клуб ҳам қишдаёқ Нмеча учун курашга қўшилишга тайёр. Ҳозирча мутахассислар футболчининг эҳтимолий трансфер қийматини 65 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Бироқ «Боруссия» раҳбарияти ярим ҳимоячини камida 90 миллион евродан камга қўйиб юборишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Феликс Нмеча Германия чемпионатида «Боруссия Дортмунд» таркибида олти ўйин ўтказди ва икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!