Германия терма жамоаси футболчисига 6 гранд клуб даъвогар

CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Ассан Уэдрагаонинг хизматларига гранд клублар кўз тиккан.

Tecno

Хабарларга кўра, 19 ёшли футболчи жорий мавсумда жуда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда. Германия терма жамоасидан ҳам чақирув олди. "Bild" нашри берган маълумотларга қараганда, футболчининг хизматларига "Ливерпуль", "Арсенал", "Барселона" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" жамоалари ҳам уни жамоада кўришдан манфаатдор. "Буқалар" футболчи 100 миллион евро талаб қиляпти.

Маълумот учун, футболчи жорий мавсум Бундеслигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!