Германия терма жамоаси самолёти авария ҳолатида қўндирилди

  • 9 сентября, 2021, 14:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси жойлашган самолёт Рекьявикдан Франкфуртга учаётган чоғида авария ҳолати туфайли Эдинбург шаҳрига қўндирилди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, самолёт ҳавога кўтарилиш чоғида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Бироқ Шотландиянинг Арброт шаҳридан ўтаётганида экипаж 7700 кодли сигнал жўнатган. Бу рақам бортда авария ҳолати юзага келганини билдиради.

Юзага вазият туфайли самолёт режалаштирилмаган тарзда Эдинбург аэропортига қўндирилди.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Исландия футболчилари меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан уйга қайтаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию