Германия терма жамоасида 2014 йилдан буён илк бор бундай ҳолат юз бермоқда
Ads

Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланди.

Шуниси эътиборга лойиқки, немисларнинг бошланғич таркибида 2014 йилги жаҳон кубогини ютганларидан бери биринчи марта битта ҳам жаҳон чемпиони таркибда йўқ.

Германия терма жамоасининг Аргентинага қарши бошлаган ўйиннинг асосий таркиби: тер Штеген, Клостерманн, Хальстенберг, Зюле, Киммих, Жан, Хавертц, Брандт, Гнабри, Кох, Вальдшмидт.