Германия терма жамоасини бошқариш учун асосий даъвогар эълон қилинди
Германия футбол иттифоқи (DFB) "Бавария" устози Ханс-Дитер Фликни мамлакат терма жамоасига бош мураббий этиб тайинламоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Флик “Евро-2020”дан сўнг терма жамоадан кетишини маълум қилган Йоахим Лёв ўрнини эгаллаши кутилаётган номзодлар орасида энг асосийси ҳисобланади. Аммо Фликнинг "Бавария" билан 2023 йилга қадар тузилган амалдаги шартномаси бунга имкон бермаслиги мумкин.
Бундан аввалроқ “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам ҳозирча терма жамоани бошқариш ниятида эмаслигини маълум қилган эди.
Фикрлар