Германия терма жамоасининг "Евро-2020"га борадиган таркиби эълон қилинди
Германия терма жамоасининг “Евро-2020”да иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди.
“Бундестим”га 2019 йилдан буён терма жамоага чақирилмаган Матс Хуммельс ва Томас Мюллернинг қайтганини кўриш мумкин.
Дарвозабонлар: Бернд Лено, Мануэль Нойер, Кевин Трапп.
Ҳимоячилар: Маттиас Гинтер, Робин Гозенс, Кристиан Гюнтер, Марсел Хальстенберг, Матс Хуммельс, Лукас Клостерманн, Робин Кох, Антонио Рюдигер, Никлас Зюле.
Ярим ҳимоячилар/ҳужумчилар: Эмре Жан, Серж Гнабри, Леон Горецка, Илкай Гюндоган, Кай Хаверц, Йонас Хофман, Йозуа Киммих, Тони Кроос, Томас Мюллер, Жамал Масьела, Флориан Нойхаус, Лерой Сане, Кевин Фолланд, Тимо Вернер.
Йоахим Лёв шогирдлари қитъа чемпионатининг “F” гуруҳида кураш олиб боради. Ушбу гуруҳда шунингдек, Венгрия, Португалия ва Франция терма жамоалари ҳам жой олган.
Фикрлар