Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган таркиби 15 майда эълон қилинади
Ads

Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган таркиби 15 май куни эълон қилинади. Бу ҳақда Бундеслига расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Шундан сўнг Йоахим Лёв шогирдлари тайёргарликнинг дастлабки босқичини ўтказиш учун Италияга йўл олишади. Айнан мана шу йиғиндан сўнг, аниқроғи 4 июнь куни мундиалда Бундестим шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпионлари гуруҳ босқичида Мексика, Жанубий Корея ва Швеция терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.