Германияда ишқибозлар ўйин пайти тартибсизлик келтириб чиқаришди (видео)
Ads

Германия кубоги дастлабки босқичи доирасида бўлиб ўтган “Ганза” ҳамда “Герта” клублари ўртасидаги ўйин стадионга келган мухлисларнинг “ҳурмача қилиқлари” соясида қолиб кетди.

Аниқроғи, учрашувнинг иккинчи бўлими бошланиши арафасида Берлиндан ташриф буюрган ишқибозлар пиротехника воситаларини аланга олдира бошлашди. Ўз навбатида мезбон мухлислар ҳам бу борада ўзларини босиб тура олишмади. Натижада учрашув ҳаками пластик ўриндиқлар ва пиротехника воситалари улоқтирила бошлаганидан сўнг 2 марта ўйинни тўхтатиб туришга мажбур бўлди.  

Баҳс эса “Герта”нинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қуйида мухлисларнинг “шўхликлари”га ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: