Германияда Нойернинг ЖЧ-2018да иштирок этишига ишонмоқда
Ads

Германия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Андреас Кепкенинг сўзларига кўра, “Бавария” посбони Мануэль Нойер ЖЧ-2018 турнирида иштирок этади.

Тжамоа шарафини 1990-1998 йилларда ҳимоя қилган 55 ёшли мутахассис мюнхенликлар ўйинчисининг яқин вақт ичида майдонга қайтишини маълум қилган.

10 феврал куни маълум бўлишича, “Бавария” тиббий ёрдам кўрсатиш штаби Нойерни қисқа муддатли таътилга юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал”га қарши 2016/17 мавсум ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсида Нойер жиддий жароҳат олган эди. Сентябр ойида эса унинг жароҳати такрорланди. У бу мавсум 4 ўйинда майдонга тушди.