Германияда янги юлдуз порлайди

“Байер” таркибида яна бир ёш иқтидор эгаси пайдо бўлди.

“Вердер”га қарши ўтказилган учрашувнинг бошланғич таркибидан жой олган Флориан Виртц леверкузенликлар клуби тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. Ўйин куни у 17 ёшга тўлганига энди 15 кун бўлган эди.

Бундеслигада эса энг ёш майдонга тушган футболчи Нури Шахиндир. У дебютини 16 ёшу 11 ойлигида нишонлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)