Германиялик ҳужумчини Туркия клуби ўз таркибига қўшиб олмоқчи

"Лейпциг"ни тарк этиши кутилаётган Тимо Вернерга бир нечта клублардан таклифлар келмоқда. Хусусан, унга Туркиядан қизиқишлар бор. 

"Fanatik" нашри хабар беришича, германиялик ҳужумчини "Фенербахче" жамоаси кузатиб бормоқда. Истанбулликлар уни қишда ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Вернерни АПЛнинг айрим клублари ҳам  ижарага олишни режалаштирмоқда. "Кристал Пэлас" ва "ФулхэмТимони учун курашда бор. 

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи ушбу мавсум "Лейпциг" таркибида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. 

"Фенербахче" ёзги трансферлар ойнасида фаол бўлди. Жамоа Душан Тадич, Эдин Жеко, Фред, Женгиз Ундер ва Доминик Ливакович каби ўйинчилар билан шартнома имзолади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!