Германияликларнинг аксарияти Флик истеъфога чиқишини хоҳлайди, аммо...

Германиялик мухлислар Қатардаги жаҳон чемпионатида терма жамоани гуруҳдан олиб чиқа олмаган Ханс-Дитер Фликнинг ишидан унчалик ҳам мамнун эмас.

Муваффақияцизликка қарамай, мутахассис ўз лавозимини сақлаб қолиш эҳтимоли юқори, бу ҳақда аввалроқ немис ОАВлари хабар қилганди. Бироқ, нуфузли Kicker нашри томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатадики, немисларнинг аксарияти (365 000 респондентдан) Фликнинг кетишини қўллаб-қувватламоқда. Аниқроғи, сўровномада иштирок этганларнинг 55 фоизи унинг истеъфосини хоҳлайди.

Фликга қарши асосий аргументлар сифатида унинг ЖЧдаги самарасиз мураббийлик қарорлари, жумладан, таркиб танлашдаги қўпол хатолари тилга олинмоқда. Бироқ айни дамда 2024 йил Германия ўзи мезбонлик қиладиган Европа чемпионати олдидан унинг ўрнини эгаллашга муносиб номзод топиш ҳам қийинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!