Германияни жаҳон чемпиони қилган футболчи фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин

"Боруссия Дортмунд" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Bild.

28 ёшли германиялик футболчига француз клубидан ташқари "Интер", "Милан" ва "Рома" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt хавбекнинг трансфер суммасини 10,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Гётце "Боруссия" сафида Бундеслига доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!