Германияни таслим қилишда қаҳрамон бўлган Шомуродовнинг жамоадоши тарихий ғалаба ҳақида нималар деди?

“Женоа” клуби ва Шимолий Македония терма жамоаси ҳужумчиси Горан Пандев “ЖЧ-2022” Европа минтақаси саралашидан ўрин олган Германия терма жамоасига (1:2) қарши сафарда қўлга киритилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, айнан Пандев тер Штеген қўриқлаган дарвозага гол уриб, жамоасининг ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.

“Баъзан футболда мўъжизалар содир бўлиб туради. Жасоратли одамга бахт кулиб боқади. Бизнинг жамоамиз катта меҳнат ва фидойилик учун улкан ҳурматга лойиқдир”, - деди Пандев.

Ортда қолган 3 та турдан сўнг Шимолий Македония 6 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам эса Арманистон терма жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
01/04/2021 20:41
Авало чиқайлик бизхам жахон чемпионатида ўйнайлик илохим ўша кунларни курайлик
Abbos Axmedov
01/04/2021 20:40
Германия саралашданам ўтаолмай қолиб кетса биз Ўзбекистон термасидан хафа бўлмасагам бўлаверарканда