Германиянинг машҳур клуби Шомуродовга харидор!

Қишки трансфер мавсуми якунланишига бир неча кун қолган паллада Элдор Шомуродов олдида  янгидан янги вариантлар пайдо бўлмоқда.

Ҳозир Италиянинг ўзидан “Торино”, “Кремонезе”, “Специя” ва “Верона” клублари ўзбек легионери ёрдамида ҳужум чизиғини кучайтириш истагини билдирган ва улар “Рома” раҳбарияти билан трансфер масаласида музокараларни давом эттирмоқда.

2f932fd8c3c7750a456f44597fe829b6

Ҳужумчимизни сўраб, Рим клуби раҳбариятига мурожаат қилган клублар орасида Франция чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган “Лилль” вакиллари ҳам бор. Французлар агар “Рома” футболчини ижарага бериб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини тақдим қиладиган бўлса, бу савдони 13-14 миллион еврога баҳолашга тайёр.

“Лилль” таклиф қилаётган иккинчи вариант бўйича “Рома” бадал пулини бир неча миллионга пасайтирса, францияликлар римликлар спорт директори Тьягу Пинто талаб қилганидек, Шомуродов трансферини бирданига сотиб олиши мумкин.

Италия трансфер бозорини кузатиб бораётган манбалар “Рома”да ўйин амалиётига эга бўлмаётган тажрибали легионеримизга Германия Бундеслигасидан таклиф бўлаётганини ёзмоқда.

“Рома”ни тарк этиши кутилаётган ўйинч фақатгина Николо Дзаньоло эмас. Элдор Шомуродов атрофидаги савдо тобора қизиб бормоқда. Анчадан бери “Торино”, “Кремонезе” ва “Лилль” ўртасида кечаётган курашга  Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳам қўшилди, - деб ёзмоқда Sky Sport нашри.

Машҳур нашрнинг бу янгилигини  “Рома” фаолиятини мунтазам ёритиб бораётган https://tuttoasroma.it сайти ҳам тасдиқлади.

Леверкузеннинг “Байер” жамоаси “Рома”даги ўзбек ҳужумчисини нишонга олди ва айни пайтда Рим клуби билан боғланиб, трансфер маълумотларини тўпламоқда. Улар расмий таклиф беришга тайёргарлик кўряпти, - деб ёзди мазкур сайт журналисти Роберто Молинари.

Европа футболининг энг ишончли манбаларидан бўлган таниқли инсайдер Жанлука ди Марцио ҳам ўз каналлари орқали “Байер” Элдор Шомуродовга жиддий қизиқаётгани ҳақида ахборот тарқатмоқда.

Маълумот  ўрнида айтиш жоизки, “Байер” айни пайтда Германия Бундеслигасида тўққизинчи ўринда бормоқда. Леверкузенликларда ҳали Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринлар учун курашиш имконияти етарли.

Бу мавсум “Байер” кўп гол ура оладиган тажрибали ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Асосий тўпурар франциялик Мусса Диаби 16 та учрашувда олтита гол урди. Чехиялик форвардлар – Патрик Шик ҳисобида иккита, Адам Гложекда битта гол бор холос.

Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Сардор Азмун бир йилдан бери “Байер” сафида тўп тепмоқда. Эронлик ўйинчи жорий мавсум Бундеслига, Чемпионлар лигаси ва Германия кубогида жами 11 та баҳсда майдонга тушиб, ҳали голлари ҳисобини очгани йўқ.

shomurodov-zaniolo-roma-image-gpo

Европада қишки трансфер ойнаси ёпилишига ҳали бир неча кун вақт бор. Элдор Шомуродов учун кураш охиригача давом этиши кутилмоқда. “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо бир неча ўйиндан бери ҳамюртимизни майдонга туширмаяпти. Бу Рим клуби ўзбек легионери билан хайрлашишга тайёр эканидан далолат беради.

Легионеримиз энг қиммат футболчи номидан айрилди

Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!

Тўпурар ҳужумчимиз маошни танласинми ёки Москва клубини?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Socceruzb
24/01/2023 10:42
Германияни билмадиму, лекин асабларни забт этиб бўлди. Санта Барбара сериали ҳам эртароқ тугаганди.... .
Turgunоv Abduvaкhab
25/01/2023 12:04
Шомуродов,Шомуродов,Шомуродов- зб килдийнару жаноб журналистов.Озгина хурмат булиш керакда озийнари касбиларинга,укирманларга( подписчикларга) бошка мамлакатларда узбек футболига тегишли янгиликлар Сизлардан купорк ва аникрог билишади.Сизлар бу ма'лумотларни кочада семичка соткан кампирлардан оласизларми?(( Европа да хамма нарса тухтап факат Шомуродов учун кураш олиб боришяпти.... Короче жёлтая пресса позорище...Озгина болса хам устийнадан ишлашни урганиш керак.Ош ковок калла ишламаса коллегардан урганиш керак( козоклардан,руслардан) Шомуродов боича Эльдорни дадасига кунгирок килинглар, еки Эльдорнинг ужина яхшилаб интервью олиб, шу ма' лумотларни чоп этсаларин.Бу интернет...сизларни четта хам окишади шун унутманглар.Короче прекращайте позориться и нас в том числе....сайте номини узгартириш керак мисоли Кочадаги узбек футбол тугрисида ушок гаплар...
&
БМЗ
24/01/2023 09:54
Bavariya bilan Real Eldorni sotib olish uchun raqobatda emishhhh
&
nasafim
24/01/2023 13:44
Диямуш