Тўпурар ҳужумчимиз маошни танласинми ёки Москва клубини?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди.

29 ёшли футболчимиз мавсумни Қозоғистон чемпионатида “Тобол” жамоаси сафида ўтказди. Кустанайликлар чемпионатни учинчи ўринда якунлади. Бронза медални қўлга киритган Игорь Сергеев 26 та учрашувда рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба ишғол қилиб, жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Бундан ташқари, Игорь Сергеев жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигаси саралаш турнирида  иккита ўйинда битта гол урди. Қозоғистон кубогида иккита баҳсда рақиблар дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олди.

photo_164115

Игорь қайд этаётган натижалар Россия жамоалари эътиборига тушди. Хусусан, Москванинг “Торпедо” жамоаси  ёзда ўзбекистонлик легионерга оғиз солган эди. Бироқ, ўшанда чемпионлик учун курашаётган “Тобол” асосий ҳужумчисини қўйиб юбормади.

“Торпедо” Игорь Сергеевга бўлган қизиқишни йўқотгани йўқ. Москваликлар ҳамон уни ўз сафига қўшиб олишни истаяпти. Бироқ, бу трансфернинг амалга ошишига Игорь Сергеев маошининг катталиги тўсқинлик қилмоқда.

Игорь Сергеев Қозоғистон премьер-лигасининг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади.  Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали тарқатган хабарга кўра, мавсум якунида ҳамюртимизнинг нархи 300 минг еврога пасайтган бўлса-да, умумий ҳисобда 1,4 млн еврога баҳоланган.

Шу ўринда, “Торпедо”нинг юқори дивизионда рақобатлашишга кучи етмаётганини таъкидлаш лозим. Пойтахтликлар 17 та учрашувда битта ғалаба ва учта дуранг қайд этиб, олти очко билан сўнгги поғонага тушиб қолган.

Клуб раҳбарияти чемпионатнинг иккинчи ярмида хавфли зонадан чиқиш ва премьер-лигадаги жойини сақлаб қолиш учун курашишни мўлжаллаган. Бу борада таркиб сезиларли даражада кучайтирилишга муҳтож.

Москва клуби сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир вакили – Ҳожимат Эркинов ҳам тўп тепмоқда. “Торпедо” ҳужумкор футболчимизни ёзда “Пахтакор”дан 150 минг еврога  трансфер қилган эди.

21 ёшли универсал ўйинчи москваликлар билан 2025 йилнинг ярмигача шартнома имзолаган. Ҳожимат қисқа фурсатда жамоанинг етакчилари қаторига қўшилди. Бу мавсум премьер-лига ва Россия кубогида жами 18 маротаба майдонга тушди.

Игорь Сергеев ҳам Ҳожимат Эркинов сингари аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, тажриба бобида Игорь анча кучли. Сергеев фаолияти давомида Ўзбекистон ва Қозоғистондан ташқари, Хитой ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатларида ҳам ўйнаган.

Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 67 маротаба майдонга тушиб, 19 та гол муаллифи бўлди.

58b5f0116d74dd37d7bcf4862dfce1ff

Ҳожимат Эркинов эса, 15 та ўйинда бир жуфт тўп киритган.

Шомуродов трансферига бир қадам қолди, бироқ “Рома” халақит қилмоқда!

Шомуродов олдида яна бир янги вариант пайдо бўлди!

Шомуродовга қайси жамоага ўтишни айтишди!

Шомуродов учун курашга яна бир жиддий клуб қўшилди

Ўзбек легионери Европанинг яхши чемпионатларига лойиқ!

Тезкор: “Рома” кутилмаганда Шомуродов бўйича жиддий таклифни рад этди!

Ўзбек тўпурарини Польшада кутишяпти!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
24/12/2022 20:30
сергеевни факат ахмок мураббийгина уз жамоасига олади, шунда хам дунёда хужумчилар колмаган булса.