Гехи Абдуқодир Ҳусановнинг таркибдаги жойини тортиб оладими?
Қишки трансферлар ойнасида "Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"дан ҳимоячи Марк Гехини сотиб олди. Айни пайтда "шаҳарликлар"нинг асосий мудофаа вакиллари Рубен Диаш, Йошко Гвардиол ва Жон Стоунз жароҳат олиб, майдондан четда қолмоқда.
The Athletic нашри хабар беришича, келаси учрашувларда Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи ҳимоя чизиғида биргаликда ҳаракат қилиши кутилмоқда. Англиялик футболчи вақтинча Ҳусанов билан шерик бўлиб ўйнаши, 21 ёшли футболчи эса сўнгги ҳафталарда яхши ўйин кўрсатаётгани таъкидланган.
Шунингдек, ёш ҳимоячи Макс Аллейн ҳам Гвардиола томонидан асосий таркиб учун мос футболчи сифатида баҳоланмоқда. У сўнгги тўртта баҳсда бошланғич таркибда майдонга тушган.
Маълумот учун, "Сити" кейинги учрашувни АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўтказади. Беллашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.



Фикрлар