Гибралтар ўз тарихидаги 4-ғалабасини қўлга киритди

Гибралтар терма жамоаси бугун УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган Лихтенштейн қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, бу Гибралтар терма жамоасининг расмий ўйинларда қозонган тарихдаги 4-ғалабаси бўлди.

Гибралтар бунгача Арменистон (1:0), Лихтенштейн (2:1) ва Сан-Марино (1:0) терма жамоалари устидан ғалаба қозонган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)