Гиггз, Янузай, Марсьяль... Навбат кимга?

"Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси Мэйсон Гринвуд ва Брэндон Уильямс рақамларини ўзгартирди.

26-рақам остида тўп тепиб келган Гринвуд энди 11-рақамли либосда ҳаракат қилади. 53-рақамга эгалик қилган Уильямс эса янги мавсумдан бошлаб, 33-рақамда майдонга тушади.

Шу тариқа, 18 ёшли форвард МЮда 11-рақамга эгалик қилган тўртинчи футболчига айланди. Бунгача, Райан Гиггз, Аднан Янузай ва Антони Марсьяль ушбу рақам остида тўп тепган.

Гиггз кетгач, инглиз клуби бу рақамни ҳеч кимга бермасликни маъқул кўрганди, аммо уэльслик футболчи бунга зарурат йўқлигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!