Гиггз Бэйлга нима маслаҳат берди?

Уэльс терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби афсонаси Райан Гиггз ҳамюрти Гарет Бэйлга “Реал”да қолишни маслаҳат бермоқда.

“Бу шундай жамоаки, барча футболчи бу ерда ўйнашни орзу қилади. Гарет бу ерда 3 марта Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди. “Реал” каби жамоаларда тўп сурар экансан, ҳамиша совринлар ютгинг келаверади. Ўйлайманки Бэйл ҳам бу ерда ўз орзуларига етишиши мумкин”, - дейди Гиггз.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл Уэльс тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар