Гимарайнс ўрнига зўр ўйинчи топилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан “Ньюкасл” ўз юлдузи Бруну Гимарайнсни амалдаги чемпион “Арсенал”га сотиб юборганидан кейин унга ўринбосар ҳам топди.

“Қарғалар” ёзги трансферлар ойнаси даврида “Брайтон”дан ярим ҳимоячи Карлос Балебани олиб келиш ҳаракатини бошлади.

Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, ньюкаслликлар 22 ёшли футболчини 65 миллион фунт стерлингга (76 миллион евро) сотиб олиши мумкин. Таъкидланишича, сўнгги икки мавсум давомида Балебани “Манчестер Юнайтед” кузатиб келган, аммо жорий ёзда Андрей Сантос сотиб олинганидан кейин қизиқиш сусайган.

Ўтган мавсумда камерунлик футболчи барча мусобақаларда 35 та ўйинда иштирок этди ва бирорта ҳам самарали ҳаракат қайд этмади. Унинг клуб билан меҳнат шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!