Гимнастика. Оксана Чусовитина Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Тошкент Президент мактабида машҳур гимнастикачи Оксана Чусовитина билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Оксана Чусовитина мактаб ўқувчилари билан яқиндан танишди. Спортга қизиқиши баланд ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Айтиб ўтиш жоизки, Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Олимпия чемпиони, Осиё ўйинлари ва "Жаҳон юлдузлари" халқаро мусобақасининг совриндоридир.

Ушбу тадбирда Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Авазжон Каримов, Карате спорт тури бўйича терма жамоа тренери Бурхон Раҳмонов, ҳамда Карате спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Алисултон Хожиевлар ҳам иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!