Гиорги Микадзе: "Андижон"га омад тилайман, олдин у ерда яшаганман"

“Андижон” – “Сабултаро” (1:2) ўртасидаги ўйиндан сўнг грузияликлар бош мураббийи Гиорги Микадзе “Андижон” матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:

“Андижон” жуда яхши жамоа экан. Уларни ўтган сафарги ЦСКА билан ўйинини кузатган эдик. Тартибли ва ишончли ўйин кўрсатар экан.

Бу ўртоқлик ўйинларидаги ғалаба ёки дуранг ҳеч нимани ҳал қилмайди. Ўйин яхши ўтди. “Андижон”га чемпионатда омад тилайман. Сабаби, олдин мен у ерда яшаганман, ажойиб хотиралар қолган, яхши тилакларим фақат “Андижон” учун.

Ҳа, “УзДонгЖу”да ўша пайтдаги жамоадошим Элёр Раҳматуллаев билан кўришдим, бундан мен жуда хурсандман”, - деди Микадзе клуб матбуот хизматига.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!