Ғиёсовнинг Фазлиддин Ғоибназаровга мағлуб бўлгани ўзаро муносабатларга таъсир қилганми?
"Рио-2016" Олимпиадасида кумуш медаль соҳиби бўлган боксчи Шаҳрам Ғиёсов сайтимизга берган интервьюсида Фазлиддин Ғоибназаров ўзаро муносабати ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Фазлиддин менинг акамдек бўлиб қолган. У ҳам сирдошим, ҳам дўстим, ҳам акам, энг яқин инсонларимдан бири.
2014 йили Олмалиқда жанг қилганмиз. Рингга кулишиб, қувноқ кайфиятда чиққанмиз. Тўғри, ўша вақтларда жангдан кейин, тахминан 2, 3 ойча ўзаро муносабатимиз бироз ўзгариб қолган, аммо Олимпиадага иккимиз ҳам лицензия олганимиздан сўнг, яна ака-укадек бўлиб кетганмиз," - деди Ғиёсов.
Фикрлар