GLORY юлдузи 12 йил ҳимоя қилган камаридан воз кечди
Нидерландиялик киcкбоксёр Рико Верхувен GLORY ташкилотида 12 йилдан ортиқ вақт давомида ҳимоя қилиб келган оғир вазн чемпионлик камаридан ихтиёрий равишда воз кечганини эълон қилди.
"12 йилдан ортиқ вақт, 15 чемпионлик жанглари ва сон-саноқсиз унутилмас кечалардан сўнг мен GLORY чемпиони унвонини бўшатишга қарор қилдим. 2012 йилда GLORY га қўшилгандан бери мен спортга ва бу ташкилотга боримни бердим. Бирга ареналарни тўлдирдик, рекордларни янгиладик, мухлислар учун тарихга кирадиган жанглар ва лаҳзалар яратдик. Пер Андураннга алоҳида раҳмат — унинг йиллар давомида киритган улкан инвестицияларисиз бу муваффақиятларнинг ярми ҳам амалга ошмаган бўларди. Ушбу ажойиб сафарнинг бир қисми бўлган барча мухлисларга — хотиралар, энергия ва ҳурмат учун ташаккур. Бу хайрлашув эмас, яна кўришгунча!" - деди спортчи.
Маълумот учун, Верхувен 12 йилдан ортиқ вақт давомида камарнинг 15 та муваффақиятли ҳимоясини ўтказиб, промоушен рекордини янгилаган.



Фикрлар