
Гнабри Компанининг иш фаолияти ҳақида фикр билдирди
"Бавария" футболчиси Серж Гнабри жамоа бош мураббийи Венсан Компани иш услубини юқори баҳолади.
— У футболчиларга жуда ишонади. Биз унинг қўл остида ўзимизни эркин ва ишончли ҳис қиламиз. У доим такрорлаш ва майда деталларга эътибор қаратади, бу эса бизга катта ёрдам беради. Вақт ўтиши билан бир-биримизни яхши тушуняпмиз, қайси усулни исташини англаб, янада ишончли ҳаракат қиляпмиз, — дея таъриф бериб ўтди германиялик ўйинчи.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Компани қўл остида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмагани муаллифлик қилди.
Фикрлар