Годин: Биргина гол ҳам бизни кейинги босқичга олиб чиқар эди, аммо, буни уддалай олмадик

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Диего Годин кеча «Ювентус»га (0:3) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг УЕФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз қандай ҳужум қилишни билмадик. “Ювентус” ўз голларини урди. Бизни биргина гол ҳам кейинги босқичга олиб чиқар эди, аммо биз буни уддалай олмадик.

Энди барча кучимизни мавсумнинг қолган қисмига қаратамиз”, - дейди уругвайлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ўз майдонида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.