“Гол машинаси”ни 6 клуб талашяпти
Бундеслига жаҳон футболига кўплаб иқтидорли чарм тўп усталарини етиштириб берган. Айниқса, Германия чемпионатида маҳоратли ҳужумчилар кўп.
Ўтган мавсум “Хоффенхайм” таркибида порлаган Максимилиан Байернинг харидорлари кўпайиб кетди.
Caught Offside нашрининг ёзишича, 21 ёшли футболчини олиш мақсадида “Челси” Бундеслига клубига 20 миллион евролик таклиф юборди. Бироқ немислар инглизларнинг бу юришини блоклади.
Байернинг шартномасида унинг бадал пули 30 миллион евро экани белгиланган ва “Хоффенхайм” ўз ўйинчисини шу суммадан камига бермайди.
Бу ҳужумчига “аристократлар”дан ташқари “Байер”, “Астон Вилла”, “Боруссия Дортмунд”, “Бавария” ва “Штутгарт” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Германия терма жамоасига жалб қилина бошлаган ҳужумчи ўтган мавсумда миллий чемпионатда 33 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16 та гол ёздириб қўйган эди.
Фикрлар