Гол ўтказмайдиган дарвозабон вирусни тўсолмай қолди

“Реал” сафида Ла Лига бош совринини қўлга киритган Тибо Куртуа коронавирусдан ўзини ҳимоя қила олмади.

Бельгия терма жамоаси ихтиёрига етиб келган дарвозабон топширган тест мусбат натижа берди. Энди бу натижа тасдиқланиши учун тажрибали дарвозабон қўшимча процедуралардан ўтказилади ва якуний қарор уларнинг натижаси бўйича қабул қилинади.  

Куртуа Миллатлар лигаси доирасида Дания ва Исландия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган учрашувларда жамоадошларига ёрдам бера олмаслиги мумкин.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!