Гол уришни МЮ юлдузидан ўрган!

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш пенальти тепиш бўйича маҳоратини намойиш этиб келмоқда.

Моҳир футболчи 2017-2018 йилги мавсумдан буён 11 метрлик белгидан 18 марта зарба берди ва уларнинг барчаси дарвоза тўридан жой олди.

Жорий мавсумда манчестерликлар таркибига қўшилган португалиялик футболчи Англия чемпионатида олтита учрашувда учта гол уришга эришди.

Шунингдек, ҳакамлар ўтган йилдан буён МЮга 23 марта пенальти тепиш имконини берди.Бу Англия премьер-лигасининг бошқа жамоаларига қараганда 9 тага кўп.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)