Ads

2019 йилги "Golden Boy" соврини учун 40 та номзод номи эълон қилинди.

Номзодлар: Маттейс де Лигт («Ювентус»),Жейдон Санчо («Боруссия Дортмунд»), Жоау Феликс («Атлетико»), Кай Хавертц («Байер»), Жанлуижи Доннарумма, Рафаэл Леау (иккиси ҳам «Милан»), Филип Фоден («Манчестер Сити»), Маттео Гендузи, Рис Нелсон (иккиси ҳам «Арсенал»), Мэйсон Маунт («Челси»), Эрлинг Холанд («Ред Булл Зальцбург»), Мойзе Кин («Эвертон»), Жастин Клюйверт, Николо Заньоло (иккиси ҳам «Рома»), Родриго Гоэс, Винисиус Жуниор (иккиси ҳам «Реал»), Андрей Лунин («Вальядолид»), Альбан Лафон («Нант»), Бенуа Бадиашиле («Монако»), Бубакар Камара («Марсель»).

Маълумот учун, "Golden Boy" мукофоти ҳар йили Европанинг 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг яхшиси учун берилади. Ғолиб спорт журналистлари орасида сўровнома ўтказган ҳолатда аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Аякс"да тўп сурган "Ювентус" футболчиси Маттейс де Лигт совринга лойиқ кўрилган.