Ғолиблар шоҳсупада!
21-май куни Тошкентда Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари, ҳамда спорт ҳаваскорлари ва профессионал спортчилар иштирокида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
2000 га яқин иштирокчилар бугун ерталаб Ҳумо Aрена спорт мажмуасининг ҳудудида, 3 км ва 10 км масофаларга югуриш учун тўпланди. Куч ишлатиш тузилмаларининг ходимлари ва ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари билан тенг равишда спорт югуриш клубларининг аъзолари ва ҳаваскор югурувчилар старт йўлакчасидан жой олишди.
Оммавий югуриш мусобақаси енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – “Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўмагида ташкил етилди. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти иштирокида.
Бўлиб ўтадиган оммавий югуриш мусобақасида ёрқин ва шиддатли кураш олиб бориш тилаклари билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Aдҳам Икромов спорт мусобақасига старт берди.
Шунингдек, маросим очилишида оммавий югуриш мусобақасининг иштирокчиларига табрик сўзи билан Ўзбекистон президенти қошидаги Хавфсизлик кенгашининг котиби ва Ўзбекистон Триатлон федерациясининг раиси Виктор Маҳмудов мурожаат қилди. У ўз мурожаатида таъкидлаб ўтганидек, “Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси, ёш ватанпарварларни юрт фаровонлиги йўлида янги марралар, ғалабалар ва спорт ютуқлари сари руҳлантирувчи, мамлакатнинг ҳарбий ва куч ишлатувчи тузилмалари ҳақида очиқ ва ижобий таассурот шакллантирувчи ўзига хос тадбир бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон куч ишлатувчи тузилмаларнинг раҳбарлари оммавий югуриш мусобақасида ўз ходимларининг жамоавий руҳини қўллаб-қувватлаш мақсадида иштирок етди.
“Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақасини ўтказишда кўзланган енг муҳим мақсадларидан бири бўлиб ҳарбий хизматчиларнинг фаол жисмоний шакли ва спорт руҳини сақлаш, Қуролли кучлар ва куч ишлатувчи тузилмалар орасида дўстона спорт алоқаларини ривожлантириш, куч ишлатувчи идораларнинг вакиллари орасида енг кучли жамоаларни аниқлаш ҳисобланади.
“Мен Ғолиб” ҳарбий хизматчиларни, спортчиларни ва соғлом турмуш тарзи фаолларини бирлаштирувчи ҳақиқий ватанпарварлик ҳаракатига айланмоқда. Оммавий югуриш мусобақаси доирасида иштирокчилар ҳам яккалик, ҳам жамоавий оммавий югуриш мусобақасида ўз кучларини синайди.
“Save Aral, Yangi Nafas, Тoshkent marafoni каби оммавий спорт югуриш мусобақаларини ташкил етишда катта тажрибага ега бўлган ҳолда, шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Мен Ғолиб оммавий югуриш мусобақасига иштирокчилар орасида бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳити, стартдан бошлаб маррагача интизом руҳи ва ғалаба ҳамда юқори натижалар учун кураш руҳи хосдир, - деб белгилаб ўтди енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Aндрей Aбдувалиев, – Бу шундан далолат берадики, спорт ва хусусан, енгил атлетика ҳар бир инсон ўзини кашф етиши мумкин бўлган универсал фаолият тури бўлиб ҳисобланади”.
“Мен Ғолиб” кўчма кубогини қўлга киритиш учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси вакилларидан иборат 7 та жамоа кураш олиб борди.
Шунингдек, Қуролли кучлар академияси, Жамоатчилик хавфсизлиги университети, ИИВ академияси, ФВВ вазирлиги, ДХХ академияси ва ДСҚ институтини тақдим етувчи, куч ишлатувчи тузилмаларнинг ўқув юртлари курсантлардан шакллантирилган 6 та жамоа орасида ҳам кубок ўйналди.
Оммавий югуриш мусобақаси доирасида, Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг замонавий жиҳозланишини намойиш етувчи ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди.
Спорт ТВ телеканалининг кўмагида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасидан жонли эфир ташкил этилди. Шу билан бирга, тадбирда Ўзбекистон марказий ОAВ вакиллари ҳам иштирок этди.
“Мен Ғолиб” жамоавий мусобақасида ғолибликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўлга киритди.
Фикрлар