Голландия аёллар терма жамоаси иштирокидаги ўйинни томоша қилиш учун 30 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди
Ads

Голландияликларнинг футболга бўлган муҳаббати қанчалик юқорилиги яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Гап шундаки, Голландия аёллар терма жамоасининг Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида стадион тўлди. Шу куни ўйинни томоша қилиш учун 30 640 нафар мухлис ташриф буюрди.

Ушбу ўртоқлик ўйинидан сўнг Голландия аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди.