Голландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа

«Лолалар юрти» вакиллари Европа чемпионлигини қўлга киритган, аммо ЖЧда ғалаба қозониш уларга насиб этмаган. Шундай бўлса-да, ушбу юрт футболидан мегаюлдузлар етишиб чиққан. Бугун ушбу терма жамоа либосида тўп сурган барча замонлардаги энг кучли футболчилардан ташкил топган жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон – Эдвин ван Дер Сар

324

Эдвин терма жамоа сафида 130 та ўйин ўтказган бўлиб, «Аякс» академияси тарбияланувчиси саналади. 4 карра АПЛ чемпиони бўлган Эдвин икки бор Европа Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучган. Афсуски, Голландия термаси сафида айтарли ютуққа эриша олмаган.

Чап қанот ҳимоячиси – Руд Крул

улкщплукщп

Крул ўзининг энг зўр йилларини «Аякс» сафида ўтказган. 1969-1980 йиллар оралиғида ҳимоячи 6 бор Голландия чемпионати ва уч бор Европа Чемпионлар кубогида зафар қучади. Руд Голландия терма жамоаси билан 1974-1978 йилларда ЖЧнинг кумуш медалига эга чиққан. Унинг ҳисобида терма либосида ўтказилган 83 та ўйин ва 4 та гол мавжуд.

Марказий ҳимоячи – Рональд Куман

лывщлаывща

«Гронинген» жамоаси тарбияланувчиси Голландиянинг барча грандлари сафида тўп суришга улгурган. Шунингдек, у футбол тарихида энг кўп гол киритган ҳимоячи саналади. Европа чемпиони ва Европа Чемпионлар кубоги эгаси. Испания ва Голландия чемпиони. Айни дамда, Каталониянинг «Барселона» клубида бош мураббий вазифасини бажариб келмоқда.

Марказий ҳимоячи – Франк Де Бур

лпущкплщук

5 карра Голландия ва бир бор Европа Чемпионлар лигасида зафар қучган Де Бур ҳам «Барселона»га бегона эмас. Ушбу клуб сафида марказий ҳимоячи икки бор Испания чемпионлигини қўлга киритган. У Голландия терма жамоасида энг кўп тўп сурган футболчилар рўйхатида 3-ўринда бормоқда. «Аякс» таркибида эса, у энг кўп ўйин ўтказган икки футболчидан бири санади.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Микаэль Райцигер

дпзукдзпукдп

«Аякс» тарбияланувчиси бўлса-да, Микаэлни мухлислар «Барселона» таркибидаги ўйинлари сабабли эслаб қолишган. Қаҳрамонимиз терма сафида 71 та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек, ЕЧЛда ҳам зафар қучишни ҳам уддалаган.

Таянч ярим ҳимоячиси – Франк Райкард

купзукдпзукп

Бугунги таркибдаги футболчилар орасидаги энг совриндорларидан бири билан танишинг! 5 карра Голландия чемпиони, икки карра А Серия ғолиби, 2 та Европа Чемпионлар Кубоги эгаси. Мураббий сифатида ҳам унинг натижалари киши кўзини қамаштиради. Икки бор «Барселона» билан Испания чемпионлиги ва ЕЧЛ олтин медаллари. Қаҳрамонимиз терма сафида ўз вақтида «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бирига айланган эди.

Марказий ярим ҳимоячи – Рууд Гуллит

удкпдузкдпку

Яна бир совриндор футболчи. 3 бора Голландия ва Италия чемпионлигини қўлга киритган Гуллитни мухлислар ажойиб соч турмагидан дарров танийди. Голландия билан Европа чемпиони бўлган Гуллит «Милан» ва «Челси» афсонаси саналади.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Йохан Кройф

лукпзуклпзукдп_1

«Учар голланд» нафақат Нидерландия, балки футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналади. «Барселона» ва «Аякс» билан қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан Кройф ҳақида соатлаб сўзлаш мумкин. Афсуски, унинг терма жамоадаги фаолияти жуда қисқа бўлди. Атиги 48 та ўйин. Шунга қарамай, футболчи 33 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Ҳужумчилар – Марко Ван Бастен

дузкдпзудкпук_1

Яна бир «Аякс» академияси тарбияланувчиси рамзий жамоамиздан муқим ўрин эгалламоқда. Биринчилардан бўлиб, 3 та «Олтин тўп»ни ўз ҳисобига ёзиб қўйган ҳужумчи терма жамоа билан Европа чемпионатида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Унинг финал учрашувида Ренат Дасаев дарвозасига киритган голини мухлислар ҳали ҳамон завқ билан томоша қилади.

Ҳужумчи – Робин Ван Перси

укдпзудкпзудкзпд_1«Фейеноорд» жамоаси тарбияланувчиси бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз АПЛда машҳурликка эришди. «Арсенал» сафида порлади, «Манчестер Юнайтед»да чемпионликка эришди. Терма жамоа сафида эса, энг кўп гол киритган футболчига айланди. Унинг ҳисобида 50 та гол мавжуд.

Ҳужумчи – Деннис Бергкамп

уздузкдпзукдзпдукп_1

Дениснинг майдонда намойиш этган «мўъжизалари» учун мухлислар ҳурмат қилишади. Голландия чемпиони, Англия чемпиони ва икки бор Европа Чемпионлар кубоги эгаси саналган ҳужумчи рамзий жамоамизнинг ҳужум марказидан ўрин эгаллайди.

Жамоа бош мураббийи: Ринус Михелс

2лщщлщуцлауц

Афсонавий мураббий Голландия футболининг чинакам отаси саналади. У ўйлаб топган «тотал футбол»дан бугунги авлод мураббийлари ҳам фойдаланиб келмоқда. Михелс Голландия билан қитъа биринчилигида ғалаба қозонибгина қолмай, «Аякс» ва «Барселона» сафида ҳам жуда самарали иш олиб борган. Афсуски, 1974 йилдаги ЖЧ финали унинг фаолиятидаги энг омадсиз кунга айланди. Акс холда, у футбол оламидаги барча совринларни ютган илк мураббийга айланиши мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!